20:30 / 19.07.2020
4 452

«Одамлар коронавирус юқиб қолса ҳам ваҳима қилмасин. Оддий шамоллашдек ўтиб кетади» — шифокор

«Одамлар коронавирус юқиб қолса ҳам ваҳима қилмасин. Оддий шамоллашдек ўтиб кетади» — шифокор
Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси шифокори Нуриддин Зоҳидовнинг фикрича, COVID-19 касаллиги «кўпчилик одамларда шамоллашдек ўтиб кетади». У бу ҳақда 18 июль куни «Ўзбекистон 24» телеканалининг «COVID-19. Вазият» дастурига жонли эфирда берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Одамлар, биринчи навбатда, қўрқмасин. Ўзларида бор касалликни билади, ҳамма дорилар бор — дориларни вақтида ичишса, ҳаммаси яхши бўлади. Аммо, илтимос — ваҳима қилишмасин, қўрқишмасин. Коронавирус юқиб қолса ҳам. Ҳа, юқиб қолибди, кўпчиликда у оддий шамоллашдек ўтиб кетади. Шунинг учун қўрқишмасин, ваҳима қилишмасин. Ўтиб кетадиган нарса. Бўлди», — деди шифокор.

Нуриддин Зоҳидов нимага асосланиб коронавирус инфекцияси кўпчиликда оддий шамоллашдек ўтиб кетаётгани ҳақида гапиргани маълум эмас. Қайд этиш жоиз, сўнгги кунларда нафақат коронавирус, балки пневмония ҳолатларидан фуқароларнинг вафот этиш ҳолатлари кўпайган. Хусусан, режиссёр Сарвар Каримов отаси коронавирусдан вафот этгани, у бир ҳафта давомида тез ёрдам чақира олмаганини таъкидлаган эди.

«Бир ҳафта уйда даволадик. 103 га телефон қилсак, беморнинг иситмаси бўлса, келолмаймиз дейишди», — деб ёзган эди Сарвар Каримов. Қайд этиш жоиз, шифокор Нуриддин Зоҳидов «Ўзбекистон 24» телеканалининг «COVID-19. Вазият» дастурига берган худди шу интервьюсида сўнгги вақтларда Тошкентда тез ёрдам хизматига тана ҳарорати кўтарилиши билан боғлиқ чақирувлар кўпайганини маълум қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Одамлар коронавирус юқиб қолса ҳам ваҳима қилмасин. Оддий шамоллашдек ўтиб кетади» — шифокор