22:55 / 19.07.2020
3 066

Олмазор тумани ҳокимлиги коронавирусга чалинган тиббиёт ходими вафот этгани ҳақида хабар берди

Олмазор тумани ҳокимлиги коронавирусга чалинган тиббиёт ходими вафот этгани ҳақида хабар берди
Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани «Мирзо Ғолиб» маҳалласида жойлашган 18-оилавий поликлиника катта ҳамшираси Феруза Асқаровна Тўхтаева 60 ёшида коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этди. Бу ҳақда 19 июль куни Олмазор тумани ҳокимлиги маълум қилди.

«COVID-19 касаллиги меҳрибон она, фидойи, жонкуяр, халқпарвар, беморлар дардига даво бўлиб келган ширинсухан ҳамшира Феруза Асқаровнани орамиздан бевақт олиб кетди.

Беморларга ёрдам кўрсатиб чарчамаган, айниқса ҳозирги вақтда фидойилик кўрсатган Феруза опа сўнгги вақтгача ўз касбига садоқат билан ёндашди.

Оғир жудолик сабаб Олмазор тумани ҳокимлиги номидан марҳуманинг оила аъзоларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирамиз. Уларга яратгандан сабр тилаб қоламиз. Аллоҳ ўтганларнинг охиратларини обод айласин», дейилади туман ҳокимлиги таъзияномасида.

Ҳозирча Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ўлим ҳолати ҳақида расман ахборот бермади. Вазирликнинг бугун эълон қилган ахборотларида 67 ва 49 ёшли беморлар вафоти ҳақида айтилган.

Вазирлик ҳозиргача 85та ўлим ҳолатини расман тасдиқлаган. Аммо жамоатчиликка маълум ўлимлар сони 88тага етди. Бунгача 15 июль куни Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилоятидаги ходими Адҳамжон Деҳқонов 61 ёшида, 18 июль куни Маданият вазирлиги ходими Акмал Ирисов 32 ёшида коронавирусдан вафот этгани хабар қилинган, бироқ ҳозирча ушбу ҳолатлар ССВ томонидан тасдиқлангани йўқ.

17 июль куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Санжар Абдуқодиров 40 ёшида ҳаётдан кўз юмган эди. Қўмита ўз таъзияномасида ўлим сабабига аниқлик киритмагани коронавирус деган тахминни юзага келтирганди, аммо ССВ бу борада маълумот берганича йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олмазор тумани ҳокимлиги коронавирусга чалинган тиббиёт ходими вафот этгани ҳақида хабар берди