00:23 / 20.07.2020
2 763

Шифокор: Коронавирус профилактикаси учун витаминларни сунъий эмас, табиий қабул қилган яхшироқ

Шифокор: Коронавирус профилактикаси учун витаминларни сунъий эмас, табиий қабул қилган яхшироқ
19 июль куни «Тез ёрдам» лойиҳасининг биринчи сонида вирусолог Дилдора Секлер коронавирусга чалинган ва уйида даволанаётган беморнинг ҳали касаллик аломатлари сезилмаётган оила аъзолари учун тавсиялар берди.

«Бу ҳолатда беморнинг оила аъзоларига умумий тавсиялар берилади. Масалан, улар витамин D қабул қилишлари мумкин. Сабаби дунё бўйлаб 80 фоиз одамда бу витамин етишмовчилиги аниқланган. Шунинг учун коронавирус юқтирган беморнинг яқинларига профилактик миқдорда витамин D ва C ичиш тавсия этилади», – дейди вирусолог.

Дилдора Секлер
Унинг таъкидлашича, профилактик миқдорда қабул қилинадиган витаманларни шифокор тавсиясига асосан ичиш шарт эмас. Витаман D’нинг профилактик миқдори 2000–4000 мг атрофида, витамин С – аскорбинка кислотасининг профилактик дозаси эса кунига 500 мг.ни ташкил этади.

Вирусология институти илмий ходими, тиббиёт фанлари номзоди Раъно Қосимова тавсия қилинган бу таблеткалар дори воситаси эмас, витаминлар эканини, лекин улар ўрнига турли мевалар ҳам истеъмол қилиш мумкинлигини маслаҳат берди.

«Витамин С овқат ҳазм қилиш муаммолари бор одамларга, ҳўл мева ейишга қийналадиган пайтда тавсия қилиниши мумкин. Лекин агар одам ўзини яхши ҳис қилса ва соғлигида муаммоси бўлмаса, таблетка кўринишидаги витаминларни эмас, балки меваларни истеъмол қилиши яхшироқ. Бунда витамин сунъий эмас, табиий қабул қилинади», – деди Раъно Қосимова.

Раъно Қосимова
Иммунолог-инфекционист, тиббиёт фанлари номзоди Азиза Хўжаева эса ҳамма меваларда ҳам витамин D бўлмаслигини, шунинг учун уни сунъий равишда ҳам қабул қилишга тўғри келишини маълум қилди.

«Лекин витамин D’нинг токсик дозаси ҳам мавжуд. Шунинг учун уни истеъмол қилмоқчи бўлган одам қонида витамин D’нинг даражасини аниқлаб олгани яхши. Агар бунга имкон бўлмаса, унда профилактик дозада қабул қилса, зарар қилмайди», – деди Азиза Хўжаева.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шифокор: Коронавирус профилактикаси учун витаминларни сунъий эмас, табиий қабул қилган яхшироқ