09:09 / 20.07.2020
1 934

Қабул–2020: Сўнгги кун олдидан 1,3 миллиондан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтди

Қабул–2020: Сўнгги кун олдидан 1,3 миллиондан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтди
2020 йил 19 июль куни соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 1 миллион 323 минг 384 нафар (жорий йилги битирувчилар — 510 572 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, шундан, таълим шакли бўйича:
· кундузги — 733 951 нафар;
· сиртқи — 558 124 нафар;
· кечки — 31 309 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:
1. Тошкент шаҳри — 360 598 нафар;
2. Самарқанд вилояти — 125 048 нафар;
3. Фарғона вилояти — 101 295 нафар;
4. Aндижон вилояти — 96 401 нафар;
5. Қашқадарё вилояти — 87 995 нафар;
6. Сурхондарё вилояти — 80 591нафар;
7. Қорақалпоғистон Республикаси — 74 377 нафар;
8. Тошкент вилояти — 70 246 нафар;
9. аманган вилояти — 69 964 нафар;
10. Жиззах вилояти — 63 901 нафар;
11. Бухоро вилояти — 59 143 нафар;
12. Хоразм вилояти — 50 308 нафар;
13. Навоий вилояти — 42 794 нафар;
14. Сирдарё вилояти — 37 723 нафар.

Тиллар кесимида:
· ўзбек тилида — 1 157 573 нафар (87,6 фоиз)
· рус тилида — 123 503 нафар (9,3 фоиз)
· қорақалпоқ тилида — 39 429 нафар (2,9 фоиз)
· бошқа тилларда — 2 879 (0,2 фоиз).

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган олий таълим муассасалари:
· Самарқанд давлат университети — 67 405 нафар;
· Aндижон давлат университети — 52 300 нафар;
· Қарши давлат университети — 51 733 нафар;
· Термиз давлат университети — 46 251 нафар;
· Наманган давлат университети — 46 223 нафар.

Эслатиб ўтамиз, бугун — 20 июль абитуриентларни рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги куни.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қабул–2020: Сўнгги кун олдидан 1,3 миллиондан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтди