09:32 / 20.07.2020
2 345

Сергели туманида Ҳиндистоннинг йирик компанияси катта қурилиш лойиҳаси устида иш бошлади

Сергели туманида Ҳиндистоннинг йирик компанияси катта қурилиш лойиҳаси устида иш бошлади
Ҳиндистоннинг Minerva world of knowledge LLC компанияси томонидан умумий қиймати 500 млн доллар бўлган лойиҳани амалга ошириш учун Тошкент вилояти Зангиота туманидан (Сенат қарорига асосан Тошкент шаҳри ҳудудига ўтказилаётган) 100 гектар ер майдони ажратилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, бунда университет, талабалар турар жойлари, турар жойлар ва спорт комплекслари, соғломлаштириш марказлари, мактаб ва боғчалар ҳамда замонавий меҳмонхона ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш мақсадида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Minerva world of knowledge LLC ўртасида 2019 йил 29 август куни инвестицион келишув имзоланган.

Қайд этилишича, I босқичдаги ўқув муассасалари 2021 йил IV-чоракда, ll босқичдаги шифохона 2021 йил IV-чоракда, III босқичдаги меҳмонхона 2021 йил IV-чоракда ва IV босқичдаги турар жойлар, савдо ва бизнес марказлари, спорт мажмуаси 2026 йил IV-чоракда қуриб битказилиши кўзда тутилган.

Таъкидланишича, лойиҳа 2026 йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергели туманида Ҳиндистоннинг йирик компанияси катта қурилиш лойиҳаси устида иш бошлади