
Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими иш юритувига Тўрткўл туман Давлат солиқ инспекциясининг 08.05.2020 йилдаги қарорига асосан қарздор “Тўрткўлдонмаҳсулоти” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи туман Давлат солиқ инспекияси фойдасига 245 млн. 020,7 минг сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига шу куннинг ўзидаёқ келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.
Мазкур ижро ҳужжатининг ижросини тамийнлаш мақсадида, тегишли тартибда белгиланган чоралар кўрилиб, томонларга юборилган ва қарздор жамиятнинг айрим ҳисоб рақамларида пул маблағлари аниқланган.
Шундан кейин, Бюронинг туман бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздор жамиятнинг балансидаги мол-мулклари ва ҳисоб-рақамлари хатланган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, жорий йилнинг 27-май куни белгиланган солиқ қарздорлиги тўлиқ ундирилиб, туман давлат инспекцияси ҳисоб рақамига ўтказиб берилди ва шу орқали ҳозирги мураккаб шароитда Республика бюджетига ўзларининг оз бўлса ҳам ҳиссаси қўшилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар