
2020 йил 20 июль куни соат 08.25 лар атрофида Жарқўрғон тумани Ғур-ғур маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Амузанг каналига фуқаро Т.А.га тегишли “Дамас” русумли автомашина ҳайдовчи эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят ФВБ ғаввос-қутқарувчилари воқеа жойига чиқиб, автоулов каналнинг қайси қисмига тушиб кетганлигига аниқлик киритдилар ва самарали, тезкор ҳаракатлар натижасида автомашинани сувдан олиб чиқдилар.
Амалий ёрдам кўрсатиш ишларига Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 2 та махсус техника, 10 нафар қутқарувчи жалб қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар