18:03 / 21.07.2020
2 238

Фермер банкка 500 млн. сўмдан ортиқ маблағларни қайтаришга мажбур бўлди

Фермер банкка 500 млн. сўмдан ортиқ маблағларни қайтаришга мажбур бўлди
Фарғона туманида фаолият кўрсатувчи “Водий замин чашмаси” фермер хўжалиги 2016 йилда “Асака банки” Фарғона вилоят филиалидан 3 йил муддатга 1 млрд. сўмга кредит маблағларини олиб, фаолиятини кенгайтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Банк кредит фоизларини олдиндан ҳисоб-китоб қилмаган шекилли, кредит қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни график асосида банкка қайтаришга келганда мажбуриятини бажаришни унутган. Банк ўзи ҳаракат қилиб кўрган, лекин фойдаси бўлмаган. Шу сабабли, ўртага суд қарори асосида Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари тушишган.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 25.11.2019 йилдаги қарорига асосан қўзғатилган ижро ҳужжати бўйича навбатма-навбат банкдан кредит олиш учун гаровга қўйилган мол-мулкларни хатлаш бошланган. Банкка “қора”сини ҳам кўрсатмай юрган фермер унга яхшилик қилиш мақсадида гаровга ўз мулкларини қўйган “Фарғона сифатли йўл таъмир сервис” МЧЖ ҳамда фуқаролар Х.Олимжонова ва Х.Зикрияевларни ҳам ёмон аҳволга солиб қўйган.

Гаровга қўйилган мулклар хатлана бошлагач, “Водий замин чашмаси” фермер хўжалиги мансабдор шахсларининг пайтавасига қурт тушган кўринади, улар томонидан банкка 400 млн. сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилган.

“Фарғона сифатли йўл таъмир сервис” МЧЖ балансида бўлган гаровга қўйилган юк машинаси хатлангач эса фермер шахсан Бюронинг Фарғона туман бўлимига ташриф буюриб энг охирги қарздорлик 70 млн. сўм ҳисобидан 7000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олиб келиб топширди ва ижро ҳужжати тамомланди.

Ҳа, гаровга мулкини қўйган шахслар “фермер”ни яхшигина силкиган кўринади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фермер банкка 500 млн. сўмдан ортиқ маблағларни қайтаришга мажбур бўлди