
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир давомида, фуқаро С.В. бошқарувидаги «Lacetti» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, транспорт воситасининг салони ва юкхонасида картон қутилар ва қора рангли хўжалик сумкаларига жойланган, хорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркалари билан маркаланмаган умумий қиймати 187,5 миллион сўмлик турли номдаги жами 12 470 қути тамаки маҳсулотлари ва 42,8 миллион сўмлик жами 204 дона парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар