Ходимни асоссиз ишдан бўшатиб бўлмайди. Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқи Бош қомусимиздан ташқари, Меҳнат қодекси ва бошқа қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган.
Фуқаро Ғ.Иноятов, А.Ҳалилов ва Ф.Акрамов “Jizzax petrolеum” МЧЖ ҚК Муборак ҳудудий ишлаб чиқариш корхонасига нисбатан Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судида даъво қўзғади. Даъвода иш берувчи уларни ноқонуний равишда ишдан бўшатгани айтилиб, лавозимига тиклаш ва мажбурий бекор юрган кунлари учун пул ундириш сўралади. Таъкидланишича, иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганидан ходимлар қонуний тартибда хабардор қилинмаган.
Меҳнат кодексининг 112-моддасида ишга тикланганда иш берувчига ходимга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти юклатилиши аниқ ёзиб қўйилган. Мазкур кодекснинг 275-моддасига кўра, ишга тикланганда иш берувчи томонидан ходимга мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўланиши шарт.
ФИБ Косон туманлараро суди ижро варақасида даъвогарларни ишга тиклаш, мажбурий прогул вақти учун иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантирди.
Ушбу ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Муборак туман бўлими иш юритувига келиб тушган куниёқ ижро иши юритиш қўзғатилди ва ижро ҳаракатлари жараёнида Ғ.Иноятов корхонанинг 2-цех нефт ва газ қазиб чиқариш устаси, А.Ҳалилов 4-даражали нефт ва газ қазиб чиқариш кузатувчиси, Ф.Акрамов 5-цех таркибидаги “Муллахол” конининг 3-даражали нефт ва газ қазиб чиқариш кузатувчиси вазифасига тикланди. Ҳозирда, ходимларнинг иш ҳақларини ундириш чоралари кўрилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди