00:26 / 23.07.2020
2 486

Ўзбекистонда коронавирус эмас, ўлат тарқалгани ҳақидаги гаплар рад этилди

Ўзбекистонда коронавирус эмас, ўлат тарқалгани ҳақидаги гаплар рад этилди
Ўзбекистонда коронавирус эмас, балки ўлат тарқалгани ҳақидаги миш-мишлар мутлақо асоссиз, деб маълум қилди мамлакатнинг бош инфекционисти Эркин Мусабоев.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар, хусусан Telegram мессенжеридаги кўплаб гуруҳларда Ўзбекистонда COVID-19 касаллиги эмас, ўлат авж олаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Ўзбекистоннинг бош инфекционисти Эркин Мусабоевнинг сўзларига кўра, бу хабарлар буткул асоссиз.

Мусабоевнинг айтишича, мамлакатда ўлатга чалиниш билан боғлиқ сўнгги ҳолат 1996 йилда қайд этилган бўлиб, шундан буён бирор марта кузатилмаган.

«Ўлат (чума) жуда қўрқинчли ҳолат ҳисобланади. Бир неча асрлар аввал кузатилган бу касаллик жуда кўп ўлимларга олиб келган. Ўлат – антропоноз касаллик, яъни унинг тарқалиши учун табиий ўчоқ керак. Бу табиий ўчоқ чўл зоналарида бўлиши мумкин. Унинг тарқатувчилари кемирувчилар – каламуш, бурга кабилар бўлади. Улар микроб тарқатиб, одамларга ҳам юқтиради.

Ўзбекистонда кемирувчиларни назорат қилувчи карантин станциялари мавжуд. Кемирувчилар кўпайиб кетган тақдирда, уларни текширишади ва камайтиришади.

Ўзбекистонда одамларда 1996 йилда ўлат кузатилган, шундан бери ўтган 24 йил ичида кузатилгани йўқ. Ўлатнинг ўчоғи чўл зонасида. Коронавирус эса кўриб турганимиздек, шаҳар зоналарида – аҳоли концентрацияси юқори бўлган ҳудудларда кенг тарқалмоқда
», – деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси 22 июль куни «Тез ёрдам» дастурида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирус эмас, ўлат тарқалгани ҳақидаги гаплар рад этилди