10:37 / 23.07.2020
2 767

Самарқандда болаларга ноқонуний диний сабоқ бераётган шахс қўлга олинди

Самарқандда болаларга ноқонуний диний сабоқ бераётган шахс қўлга олинди
Фото: Самарқанд вилоят ИИБ
Самарқанд вилоят Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан етти нафар вояга етмаган ўғил-қизларга диний сабоқ бериб келаётган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида 1972 йилда Каттақўрғон шаҳрида туғилган фуқаро С.М. ўзининг яшаш уйида Каттақўрғон шаҳри ҳудудида истиқомат қилувчи етти нафар вояга етмаган болага диний сабоқ бераётганлиги аниқланган.

Фуқаро С.М. 9-17 ёшларда бўлган болаларга ҳужра кўринишида шарт-шароит яратган ҳолда тегишли давлат органларининг рухсатисиз, ноқонуний равишда диний таълим бериб келган.

Тадбир давомида воқеа жойидан етти дона араб ёзувидаги диний адабиёт, етти дона араб ёзуви бўлган дафтар, олти дона араб ёзувидаги варақ ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда болаларга ноқонуний диний сабоқ бераётган шахс қўлга олинди