19:00 / 23.07.2020
2 538

Андижондаги ЙТҲда она ва бола ҳалок бўлди

Андижондаги ЙТҲда она ва бола ҳалок бўлди
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Бугун, 23 июль куни соат 10:00 ларда, Андижон вилояти, Андижон тумани, Қурама МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 «Тошкент-Ўш» халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 485-километрида мудҳиш ЙҲТ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Ф.А. «Нексия 3» русумли транспорт воситасини бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва 1980 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги «Спарк» билан тўқнашган. Шу вақтда яна бир ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Н.Т. «Спарк» ҳаракатланиб келиб «Нексия 3» автомобилига урилган.

ЙҲТ натижасида дастлабки тўқнашув иштирокчиси — «Спарк» ҳайдовчиси А.А. ҳамда унинг онаси —1958 йилда туғилган Ф.А. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган. Ушбу автомашина йўловчиси 1986 йилда туғилган Д.Х. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижондаги ЙТҲда она ва бола ҳалок бўлди