16:00 / 24.07.2020
1 736

Ўзбекистонга 1300та кислород концентратори олиб келинди

Ўзбекистонга 1300та кислород концентратори олиб келинди
Ўзбекистон Хитойдан 1300та кислород концентратори, 20та ПЗР синов аппарати ҳамда вирусга қарши дори воситалари сотиб олди. Ушбу маҳсулотлар ортилган самолёт пойтахт аэропортига қўнди, деб хабар бермоқда «Ўзбекистон24».

«Қайд этилишича, айни кунда мамлакатда аҳоли орасида вируснинг кенг тарқалиб бораётгани баробарида кислородга бўлган талаб ҳам кескин ошмоқда. Шундан келиб чиқиб давлат раҳбарининг топшириғига кўра коронавирусга қарши тиббиёт жиҳозларини имкон қадар қисқа муддатларда мамлакатга етказиш чоралари кўрилмоқда», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Хитойдан олиб келинган зарурий жиҳозлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ихтиёрига топширилган. Вазирлик ҳудудлар эҳтиёжидан келиб чиқиб уларни тақсимлайди.
Ташкилотчиларнинг маълумотига кўра, бу дастлабки юк бўлиб, тез орада яна шунча миқдордаги тиббиёт жиҳозлари мамлакатга келтирилади.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев раислигида 20 июль куни ўтказилган йиғилишда бош вазирга кислород концентраторлари ва пульсоксиметрни имкон қадар қисқа муддатларда мамлакатга етказиш топшириғи берилгани айтилганди.

Бунинг учун махсус самолёт ажратилиши, тадбиркорлар томонидан кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб кириш тартиб-таомилларини енгиллаштириш чоралари кўрилиши лозимлиги қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонга 1300та кислород концентратори олиб келинди