09:33 / 25.07.2020
3 003

Сардобада Captiva’ни ҳужжатсиз ҳайдаб кетган 18 ёшли қиз ЙТҲга учраб ҳалок бўлди

Сардобада Captiva’ни ҳужжатсиз ҳайдаб кетган 18 ёшли қиз ЙТҲга учраб ҳалок бўлди
Фото: Сирдарё вилояти ЙҲХБ
Сирдарё вилояти Сардоба туманида 18 ёшли қиз бошқарувидаги Captiva ағдарилиб кетган, оқибатда ҳайдовчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.

Қайд этилишича, 2020 йил 24 июль куни соат 12:10 ларда фуқаро 2002 йилда туғилган У.Х. ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз фуқаро Р.Н.га тегишли Captiva’ни Сардоба тумани «Қўрғонтепа» маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-33 автомобиль йўлининг Найман—Даштобод йўналиши 29-километрида бошқариб кетаётиб руль бошқарувини йўқотиши натижасида автомашина ағдарилиб кетган.

Фото: Сирдарё вилояти ЙҲХБ
Оқибатда ҳайдовчи У.Х. тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан Сардоба тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Сирдарё вилояти ЙҲХБ

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сардобада Captiva’ни ҳужжатсиз ҳайдаб кетган 18 ёшли қиз ЙТҲга учраб ҳалок бўлди