
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 22.05.2019 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор З.Ахмадалиевдан ундирувчи Б.Ахмадалиева фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа топган даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Пахтаобод туман бўлими ходимлари томонидан қарздор бир неча марта огоғлантирилишига қарамасдан, алимент тўловларини ўз вақтида тўламасдан келгани сабабли З.Ахмадалиевнинг алиментдан бўлган қарзи 10 млн 562 минг сўмга етиб борган.
Бироқ, карантин даврида ўз бурчини тушуниб етиб, фарзандлари таъминотини ўйлаган ота алиментдан бўлган жами қарзини тўлашга қарор қилди. Қарздор З.Ахмадалиев ундирувчи Б.Ахмадалиева фойдасига вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун 10 млн 562 минг сўм алимент пулларини тўлаб берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар