date
views 2 830

Тошкентда солиқ инспектори пора олаётганда қўлга тушди

Тошкентда солиқ инспектори пора олаётганда қўлга тушди
Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси катта инспектори К.Ж. 400 АШҚ доллари билан қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабар бермоқда.

У хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро Ю.М.ни шу туман ДСИга ёрдамчи вазифасига жойлаш эвазига қайд этилган миқдорда пул талаб қилгани айтилади. Талаб қилган пулни олаётган пайтда Бош прокуратура ҳузуридаги департемент ва ДХХ ходимлари томонидан нақд жиноят устида ушланади.

Ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда солиқ инспектори пора олаётганда қўлга тушди