16:28 / 28.07.2020
2 715

Бухорода карантин вақтида ишлаётган тунги клуб ва унинг мижозлари ушланди

Бухорода карантин вақтида ишлаётган тунги клуб ва унинг мижозлари ушланди
Фото: Миллий гвардия
Маълумки, мамлакатимизда жорий қилинган карантин талабларига қатъий риоя этиши Миллий гвардия, Ички ишлар ва СEНДИ ходимлари томонидан назоратга олинган.

Жорий йилнинг 26 июль куни Бухоро вилоятида жамоат тартибини сақлаш учун хизматга жалб этилган Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тунги рейд тадбири мобайнида Бухоро туманида жойлашган «Чёрный квадрат» номли тунги клубнинг яширин фаолиятига чек қўйилди.

Миллий гвардия матбуот хизматининг маълум қилишича, рейдда кучайтирилган карантин бўлишига қарамасдан тунги соат 22.30 ларда «Чёрный квадрат» тунги клуби 3 нафар мижозга хизмат кўрсатаётганлиги аниқланган. Яширин тарзда мижозларга хизмат кўрсатаётгани клуб раҳбарияти МГ ҳамда ИИБ ходимларининг талабларига бўйсунмасдан клуб эшигини очмасликка ҳаракат қилсада, ўрнатилган тартиб-қоидаларга мувофиқ чора қўлланилган ҳолда ичкарига кирилган. Натижада ёш йигит-қизларнинг мусиқа садолари остида овқатланиб, чилим чекаётгани ва улар орасида вояга етмаганлар ҳам борлиги аниқланган.

Карантин талабларини била туриб унга амал қилмаганлиги ва мижозларга яширин хизмат кўрсатганлиги учун клуб раҳбари фуқаро Г.И.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисми (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, клубнинг 13 нафар мижозига ҳам карантин қоидаларини бузганликлари боис тегишли равишда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода карантин вақтида ишлаётган тунги клуб ва унинг мижозлари ушланди