23:54 / 28.07.2020
2 379

Сардобалик ота 25 миллион сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди

Сардобалик ота 25 миллион сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги «Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 808-сонли қарори билан вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек вояга етмаган болалар, эр (хотин), собиқ хотин (собиқ эр) ва бошқа меҳнатга лаёқатсиз шахслар таъминоти учун алимент тўлаш мажбуриятини таъминлашда гаров шартномасини тузиш тартиби белгиланган.

Мазкур Қарор мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш борасида қатор тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, бунинг натижасини Бюронинг Сардоба туман бўлими мисолида кўришимиз мумкин.

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 08.01.2013 йилдаги суд буйруғига кўра, қарздор Х.Якубовдан ундирувчи Х.Якубова фойдасига икки нафар фарзандларининг таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадларининг 1/3 (учдан бир) қисми миқдорида вояга етгунга қадар алимент ундириш белгиланган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари, қолаверса, тарғибот ишлари натижасида томонлар келишиб, фарзандлари вояга етгунига қадар 25 миллион сўм алимент пуллари ундирувчи фойдасига нақд кўринишда ундириб берилди.
Ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунининг 41-моддасига асосан амалда тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сардобалик ота 25 миллион сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди