11:15 / 29.07.2020
2 619

+276: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 22 мингдан ошди

+276: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 22 мингдан ошди
Ўзбекистонда 29 июль соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 276 нафарга кўпайиб, жами касалланиш ҳолатлари сони 22 169 тага етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Маълум қилишларича, янги касалланиш ҳолатларининг
153 таси Тошкент вилоятида,
51 таси Тошкент шаҳрида,
30 таси Наманган вилоятида,
12 таси Сирдарё вилоятида,
12 таси Фарғона вилоятида,
11 таси Қашқадарё вилоятида,
4 таси Қорақалпоғистон Республикасида,
3 таси Навоий вилоятида
аниқланган. 276 та янги касалланиш ҳолатининг бари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қайд этишларича, ҳозирда Ўзбекистонда 9 777 нафар беморга «шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда» — улардан 297 нафари оғир аҳволда, шундан 88 нафарининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда.

Маълумот учун, ҳозиргача Ўзбекицонда 12 265 киши коронавирус инфекциясидан соғайган, ССВ ҳисоби бўйича 127 киши COVID-19 асоратларидан вафот этган («Дарё» ҳисоби бўйича қурбонлар сони камида 133 нафарни ташкил этади). Хусусан, 27 июль тонгида Тошкентда 52 ёшли эркак вафот этгани ҳақида хабар берилди, бироқ унинг айнан қайси санада вафот этгани маълум эмас.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » +276: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 22 мингдан ошди