22:10 / 29.07.2020
6 331

“UZAUTOMOTORS” АЖга нисбатан иш қўзғатилди

“UZAUTOMOTORS” АЖга нисбатан иш қўзғатилди
Ҳамкасбларим Р.Кушербаев ва Н.Жумаев билан биргаликда Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига юборган депутатлик сўровимиз ортидан қўмита томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди деб хабар берди депутат Ғаниев Дониёр ўзининг @D_Ganiyev телеграм канали орқали.

Қўмита хабарида маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, шу жумладан, ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан “UZAUTOMOTORS” АЖда ўтказилган текширишлар натижасига кўра компания томонидан юқоридаги қонуннинг тегишли моддалари бузилганлиги аниқланган.

Умид қиламизки, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўзининг қонун билан белгиланган ваколатларидан фойдаланган ҳолда “UZAUTOMOTORS” АЖ томонидан рақобат тўғрисидаги қонун хужжатларини бузиш орқали асоссиз равишда олинган даромадларни қайтариш, шунингдек, компаниянинг мансабдор шахсларини тегишли жавобгарликка тортиш ҳамда келажакда қонун хужжатларини бузиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича кўрсатмалар беришни ўз ичига олган қарор қабул қилади.

Ўз навбатида қўмита томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖга нисбатан иш қўзғатишга доир қарор мамлакатимизда фаолият юритаётган барча табиий ва сунъий монопол корхоналар учун тегишли хулоса чиқариш учун сигнал бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “UZAUTOMOTORS” АЖга нисбатан иш қўзғатилди