11:17 / 30.07.2020
1 228

Беҳзод Мусаев кунига 2000 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга олиб келинаётганини маълум қилди

Беҳзод Мусаев кунига 2000 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга олиб келинаётганини маълум қилди
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг маълум қилишича, ҳар куни қўшни давлатлар чегаралари ва чартер рейслар орқали 2000 дан ортиқ ватандош мамлакатга кириб келмоқда.

Беҳзод Мусаевнинг сўзларига кўра, шу кунга қадар 200 мингдан ортиқ фуқаро хорижий давлатлардан қайтиб келган.
Унинг қайд этишича, хориждан кириб келаётган фуқаролар карантин зоналарига жойлаштирилмоқда. Ўртасарой карантин зонасида аниқланаётган COVID-19 беморларини даволаш ўша ернинг ўзида бошланмоқда.

Шунингдек, Беҳзод Мусаев хориждаги фуқароларни олиб келиш керак эмаслиги ҳақидаги фикрларга ўз изоҳини берди. Унинг таъкидлашича, қайтиш истагини билдирганларнинг ватани шу жой эканлиги, ота-онаси, оиласи, болалари шу ерда эканлигини ҳисобга олиб, уларни олиб келиш зарур.

Эслатиб ўтамиз, «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров хориждан ўзбекистонликларни олиб келишни тўхтатиб, уларни турган мамлакатларида даволашни молиялаштириш кераклигини таклиф қилганди.

Аввалроқ хориждаги ўзбекистонликларни эвакуация қилиш бўйича 20 июлдан 2 августга қадар амалга ошириладиган чартер рейслар жадвали тасдиқланганди.

Шунингдек, Россия, Украина ва Мисрда таҳсил олувчи ўзбекистонлик талабалар августнинг биринчи 10 кунлигида ватанга қайтарилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)