12:50 / 30.07.2020
2 744

Чинозда Cobalt ва Lacetti автомашиналари тўқнашди (видео)

Чинозда Cobalt ва Lacetti автомашиналари тўқнашди (видео)
Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати
Тошкент вилояти Чиноз туманида Cobalt ҳамда Lacetti машиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра 2020 йил 29 июль куни соат тахминан 09:00 ларда Чиноз тумани, «Чинмасжид» МФЙ ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-39 автомобиль йўлида Lacetti ҳамда Cobalt тўқнашган.

Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи 1981 йилда туғилган Р.Ш. бошқарувидаги Lacetti йўлни ажратиб турувчи бетон бордюрдан қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва 1977 йилда туғилган А.Ғ. бошқарувидаги Cobalt’га урилган.

Тўқнашув оқибатида Lacetti ичида бўлган йўловчи, 1981 йилда туғилган Тошкент шаҳридаги истиқомат қилувчи Р.О. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, Lacetti Р.Ш. оғир тан жароҳати олган ва Чиноз тумани марказий шифохонасига ётқизилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чинозда Cobalt ва Lacetti автомашиналари тўқнашди (видео)