
Вазирлар Маҳкамасининг коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида фармойиши қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Молия вазирлигининг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам бериш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг захира жамғармаларини Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари икки кун муддатда мазкур фармойишнинг иловасига мувофиқ ажратилган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон "Саховат ва кўмак" фонди орқали ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилишини таъминлайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари моддий ёрдам учун ажратилган маблағларнинг манзилли ва мақсадли ишлатилишини шахсан назоратга олади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир кун муддатда кўрсатилган маблағларни ажратади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар