23:40 / 30.07.2020
1 558

Бир кунда 700дан ортиқ бемор соғайди ва жами тузалганлар сони 14 мингга яқинлашмоқда

Бир кунда 700дан ортиқ бемор соғайди ва жами тузалганлар сони 14 мингга яқинлашмоқда
30 июль куни республиканинг 10 ҳудудида жами 743 нафар бемор тузалди ва Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 13680 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 30 июль куни Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар кўрсаткичи бўйича навбатдаги рекорд қайд этилганини маълум қилди.

Бугун мамлакат ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 672 нафари соғайди. Шундан 441 нафари Тошкент шаҳридаги 17та шифохонада даволанаётган беморлардир.

Тошкент шаҳрида 441 нафар;
Тошкент вилоятида 152 нафар;
Сирдарё вилоятида 48 нафар;
Андижон вилоятида 33 нафар;
Сурхондарё вилоятида 16 нафар;
Қашқадарё вилоятида 15 нафар;
Фарғона вилоятида 13 нафар;
Наманган вилоятида 13 нафар;
Бухоро вилоятида 6 нафар;
Қорақалпоғистонда 6 нафар.
«Шундай қилиб, юртимизда 13 680 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 29 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 672 нафар бемор тузалганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир кунда 700дан ортиқ бемор соғайди ва жами тузалганлар сони 14 мингга яқинлашмоқда