Бу йил мактаб битирувчиларининг 81 фоизи ОТМга ҳужжат топширди. Бу ҳақда «Таълим хабарлари» канали маълумот берди.
Ўтган йил ушбу кўрсаткич 61 фоизни ташкил қилган эди.
Давлат тест Маркази берган маълумотларга кўра, жорий йилда Олий таълим муассасаларига 366 556 нафар мактаб битирувчилари ҳужжат топширган. Бу эса умумий мактаб битирувчиларнинг 81,3 фоизини ташкил қилади, ўтган йил ушбу кўрсаткич 61 фоизни ташкил қилган эди.
Бунда олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган битирувчилар сони бўйича Сирдарё вилояти етакчилик қилмоқда, вилоятнинг 94% битирувчиси ОТМга кириш истагини билдирган ва абитуриент бўлган. Кейинги ўринда 92% билан Навоий вилояти қайд этилган, Жиззах вилояти 89,5% кўрсаткич билан учинчи ўринда.
Бу йилги битирувчиларнинг 83% кундузги ўқув шаклини, 15% сиртқи ва 2% кечки ўқув шаклини танлаган.
Бу йил Ўзбекистон бўйича 91та олий таълим муассасаcида ўқиш учун 1 миллион 484 минг 85 абитуриент ҳужжат топширган (2019 йилда 1 миллион 66 минг 926). Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 417 минг 159 нафарга ёки 39,1 фоизга кўп. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди