date
views 3 360

Интернетда Тошкентдаги қўшнилар жанжали акс этган видео юзасидан ИИББ муносабат билдирди

Интернетда Тошкентдаги қўшнилар жанжали акс этган видео юзасидан ИИББ муносабат билдирди
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳар «Дархон» маҳалласида қўшнилар ўртасида жанжал келиб чиқди. Бунга шаҳар ИИББ ўз муносабатини билдириб ўтди.
Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 1 август куни «Дархон» маҳалласида истиқомат қилувчи 35 ёшли А.Марина Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, ўзи, синглиси ва укасига тан жароҳати етказган шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Можаронинг бошланишига 39 ёшли Ф.Акмал томонидан кўчада ўйнаётган болаларга, шу жумладан, аризачининг 12 ёшли қизига шовқин қилмаслик юзасидан берилган танбеҳи сабаб бўлган. Шундан сўнг қизнинг катта ёшдаги қариндошлари ва Ф.Акмалнинг қариндошлари ўртасида ўзаро жанжал бошланиб, воқеа тан жароҳати етказиш билан якунланган.

Фото: Видеодан кадр
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ томонидан терговга қадар текшируви ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жанжалнинг ҳар бир иштирокчисининг қилмишига ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Интернетда Тошкентдаги қўшнилар жанжали акс этган видео юзасидан ИИББ муносабат билдирди