07:00 / 07.08.2020
2 803

Биринчи курс талабалари учун ўқиш кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади

Биринчи курс талабалари учун ўқиш кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади
Ўзбекистонда янги ўқув йилидан биринчи курс талабалари кредит-модуль тизими асосида ўқийди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида жорий йилда олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинган.
Таълим жараёнини сифатли ўқув ресурслари билан бойитиш учун салоҳиятли профессор-ўқитувчиларни жалб этиш муҳимлиги қайд этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 25 августгача барча 7 минг 200 дан зиёд фан бўйича назарий ва амалий машғулотларнинг рақамли услубий таъминотини ва масофавий таълимга мослаштирилган ўқув дастурларини яратиши белгиланди.

Камида 35та давлат ОТМларида биринчи курс талабалари учун ўқиш кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади.
«Тараққий этган давлатлар тажрибаси таълим даргоҳларини замон талабларига мослаштирмасдан илмий ва технологик ютуқларга эришиш қийин бўлишини кўрсатмоқда», деган президент Шавкат Мирзиёев.

Шу сабабдан жорий йилда нуфузли хорижий университетлар билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг камида 5та олий таълим муассасаси трансформация қилинади. Бунда асосан тузилма ва ўқитиш технологиялари такомиллаштирилади, натижада улар замонавий таълим берадиган ва инновацияларни жорий қиладиган илмий даргоҳга айлантирилади.

Йиғилиш якунида давлат раҳбари ректорлар билан мулоқотда бўлиб, улар айтган муаммоларни ҳал этиш ва таклифларини амалга ошириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Биринчи курс талабалари учун ўқиш кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади

Жамият янгиликлари