15:09 / 07.08.2020
2 154

Масъулиятини англаган ота бир йўла 18 ёшга қадар ҳисобланган 96 ярим млн. сўм маблағни тўлаб берди

Масъулиятини англаган ота бир йўла 18 ёшга қадар ҳисобланган 96 ярим млн. сўм маблағни тўлаб берди
Маълумки, суд буйруғига асосан фарзандлар моддий таъминоти учун алимент маблағларини тўлаб борилиши муҳим масала ҳисобланади.
Айни карантинли даврда ҳам Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюросининг туман бўлимлари томонидан алимент тўловлари бўйича қарздорларнинг масъулиятини ошириш борасида тизимли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг 2014 йил 19 декабрдаги буйруғига асосан қарздор Ш.Қобиловдан ундирувчи И.Болтаева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш белгиланган эди. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Нуробод туман бўлими иш юритувига олинган бўлиб, алимент тўловига мажбурият белгиланган отага, карантинли даврда ҳам ўзининг вояга етмаган фарзанди учун алимент маблағни тўлаб бориши тушунтирилди.

Ўз навбатида бугун уйда қолаётган фарзанди моддий таъминоти тўланиши масъулиятини англаган ота бирйўла 18 ёшга қадар ҳисобланган 96 млн. 477 минг сўм маблағни тўлаб берди. Амалда ижро ҳужжати тамомланди. Бюронинг туман бўлими томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш давом этмоқда.

Шуни таъкидлаш лозимки, юртимизда мажбурий ижро бюросининг саъй-ҳаракатлари билан ундирилиб берилаётган алимент пуллари, ушбу пулларга муҳтож бўлган ёлғиз оналар ва вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун оталик масъулиятини ошириши билан бирга, жамиятда қийинчилик туфайли пайдо бўлаётган боқимандалик ҳамда турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Масъулиятини англаган ота бир йўла 18 ёшга қадар ҳисобланган 96 ярим млн. сўм маблағни тўлаб берди