17:07 / 08.08.2020
3 519

Россияда мигрантлар учун талаб юқори бўлган касблар айтилди

Россияда мигрантлар учун талаб юқори бўлган касблар айтилди
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусановнинг айтишича, Россия корхоналарида мигрантлар учун талаб юқори бўлган касблар пайвандчилик ва электриклик ҳисобланади.

7 август куни бўлиб ўтган Сенатнинг 6-ялпи мажлисида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Россиядаги меҳнат мигрантларининг касбий малакасини ошириш борасидаги ишлар хусусида ахборот берди.

Роструд (Меҳнат ва бандлик бўйича федерал хизмат) орқали Россия федерацияси корхоналаридаги вакант иш ўринлари ҳақида маълумотларни олиш имкониятига эга бўлганмиз. Бу маълумотлар асосида Россиядаги фуқароларимизни ишга жойлаштириш имконияти бор.

Шунингдек, меҳнат муҳожирлари хорижда бўлиб турган пайтда уларнинг малакасини ошириш борасида ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Пушкин номидаги ҳамда РУДН (Россия халқлар дўстлиги университети) билан шартнома имзоланган. Август ойидан бошлаб, фуқароларни рус тилига ўқитиш ва касбга ўргатиш бошланади. Роструд ўқитиш учун бинолардан имтиёзли асосда фойдаланишга ҳам ёрдам беради.
Россия корхоналарида мигрантлар учун иккита касбга – пайвандчилик ва электрикликка талаб жуда юқори
”, деди вазир.

Ҳусановга кўра, пандемия туфайли Ўзбекистонга қайтиб келган фуқароларни иш билан таъминлаш масалалари ҳам кўрилмоқда.
Ўзбекистонга қайтиб келган фуқаролардан 76200 нафарининг бандлиги таъминланди. Жамоат ишларига жалб қилиш, субсидия ажратиш, кооперативларга бирлаштириш асосида бандлик масаласи ҳал қилинмоқда. Хусусан, қайтганларнинг 6,5 минг нафарига шахсий томорқани ривожлантириш учун субсидия ажратилди, 3,9 минг нафари кооперативларга жалб қилинди”, дейилади вазир ахборотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россияда мигрантлар учун талаб юқори бўлган касблар айтилди