12:30 / 09.08.2020
2 034

Андижонда «мойка» ишчиси раҳбарга тегишли Spark’ни олиб қочиб, юк машинасини бориб урди

Андижонда «мойка» ишчиси раҳбарга тегишли Spark’ни олиб қочиб, юк машинасини бориб урди
Андижон шаҳрида 17 ёшли И.Ў. исмли фуқаро ўзи ишлайдиган автомобиль ювиш шохобчасидаги раҳбарининг Spark’ини олиб қочиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилган.

Қайд этилишича, 2020 йил 3 август куни тунги соат 03:30 ларда Андижон шаҳри, Фурқат кўчасида жойлашган автомашиналарни ювиш шохобчасида оғзаки келишув асосида ёлланма ишчи сифатида ишлаб келган, вояга етмаган 17 ёшли И.Ў. фуқаро С.Б.га тегишли Spark’ни олиб қочган.

«Мойка» эгасининг машинасини қулфламагани ва калитни ўт олдиргичда қолдиргани йигитга қўл келган. У Spark’да кундуз куни соат 13:30 ларда, Андижон тумани, Келажак авлод кўчасида юк машинасининг орқасига бориб урган.


Ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан вояга етмаган 17 ёшли И.Ў.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида вояга етмаган И.Ў. процессуал тартибда ушланган ва гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган, дейилади департмент хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда «мойка» ишчиси раҳбарга тегишли Spark’ни олиб қочиб, юк машинасини бориб урди