22:25 / 10.08.2020
2 191

«Марказий Осиё + Япония» ташқи ишлар вазирларининг мажлиси ўтказилади

«Марказий Осиё + Япония» ташқи ишлар вазирларининг мажлиси ўтказилади
2020 йил 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов видеоконференция шаклида «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдан ташқари мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Тадбирда, шунингдек, Япония Ташқи ишлар вазири Тошимитсу Мотеги, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ва Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов қатнашади.

Мажлисда чоғида мулоқот давлатларидаги жорий эпидемиологик ҳолат, коронавирус инфекцияси ва унинг оқибатларига қарши биргаликда курашиш масалалари ҳамда пандемия шароитида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Марказий Осиё + Япония» ташқи ишлар вазирларининг мажлиси ўтказилади