
“2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (468-сон, 07.08.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси ташкил этилади.
Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда унинг доирасида кўргазмалар, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш Дирекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Шунингдек қарор билан, “Тошкент–2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар