
“Azon.uz” манбасининг хабар беришича, айни соатларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси барча имом ва ноиблар иштирокида видео селектор шаклида йиғилиш ўтказмоқда. Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ҳам иштирок этмоқда.
Маълум қилинишича, йиғилишда пандемия вақтидаги имом хатиблар фаолиятини янада самарадор қилиш, давлат томонидан имомларга эътибор қаратилиб, 150 миллиард сўм ажратилгани, ёшлар тарбиясида имомларнинг ўрни ва таъсири бўлиши зарурлиги каби мавзулар муҳокама қилиняпти.
Энг қувонарлиси, мажлисда айтилишича, 15 августдан бошлаб юртимизда масжидлар босқичма босқич яна фаолият кўрсата бошлайди. Бунда аввало нималарга эътибор қаратилиши, карантин қоидаларига амал қилиш муҳимлиги, ижтимоий масофани сақлаш, энг муҳими, эл юртимиз тинчлиги, коронавирус балосининг тезроқ кўтарилишини сўраб дуойи хайрлар қилиниши муҳимлиги алоҳида таъкидланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар