
Айни кунларда Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб боряпти.
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов айтиб ўтди.
«Айни кунларда Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналар юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Бугун ҳам Хитой давлатида ишлаб чиқарилган вакцинанинг қўлланиш жараёни ва самараси хусусида хитойлик ва ўзбек мутахассислари видеоконференция орқали фикр алмашди. Бу музокаралар натижасидан келиб чиққан ҳолда мамлакатда вакцинани қўллаш даражасини ҳукуматга маълум қиламиз», – дейди Р. Икромов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар