09:35 / 13.08.2020
2 210

Намунавий тергов хоналарида гумонланувчи ҳимоячи билан алоҳида учрашиши мумкин бўлади

Намунавий тергов хоналарида гумонланувчи ҳимоячи билан алоҳида учрашиши мумкин бўлади
АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони ижроси муҳокама қилинди.

Тадбирда сўз олган Бош прокуратура академияси кафедра бошлиғи Хуршид Каримов намунавий тергов хоналари, бу борадаги амалдаги тартиб ва намунавий тартибда ташкил қилинадиган тергов хоналарининг фарқи ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Мазкур хона замонавий техник воситалар билан жиҳозланади, турли овоз ёзиш аппаратлари, видео ускуна мосламалари ўрнатилади. Халқаро стандартларда тергов хоналаридаги девор ҳам овоз ўтказмайдиган махсус ускуналар билан жиҳозланган, овозни тиниқ ёзадиган махсус қопламалар билан қопланган бўлади. Бундан ташқари, замонавий стандартлар асосида ҳимоячи билан гумонланувчи (айбланувчи) учрашиши учун алоҳида хона мавжуд бўлади. Яъни тергов органлари уларнинг нима ҳақида сўзлашаётганини билмайди, якка учрашиш учун имконият яратилади.

Тергов фаолиятини намунавий ташкил этишда турли суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш, қийноқ, қадр-қимматни камситувчи муомалани қўллаш билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этиш учун барча зарур чоралардан иборат шароит яратилиши назарда тутилади.

Бугунги кунда эътибор қаратадиган бўлсак, ҳамма тергов хонасида ҳам замонавий видео ёки овоз ёзиш мосламалари йўқ. Барча тергов хоналарида ҳам ҳимоячи билан холи учрашиш учун хоналар мавжуд эмас. Намунавий тарзда тергов хоналарини ташкил этиш деганда айнан шу нарса назарда тутиляпти
», дейди Хуршид Каримов.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Намунавий тергов хоналарида гумонланувчи ҳимоячи билан алоҳида учрашиши мумкин бўлади