Махсус комиссия қарорига кўра, Ўзбекистонга хорижий давлатлардан кириш бўйича қуйидаги тартиб амал қилиши белгиланди:
- санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар) – (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди;
- коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар) – (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади;
- коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейслар – эвакуация рейслари) – Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.
Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб бориши белгиланди.Мазкур рўйхатга асосан:
а) яшил рейслар сифатида – Хитой Халқ Республикаси, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония;
б) сариқ рейслар сифатида – Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно), Озарбайжон;
в) қизил рейслар сифатида бошқа барча давлатлар белгиланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)