
Мажбурий ижро бюроси суд қарорларини ижро этиш доирасида банклар фойдасига кредит қарздорликларини ҳам ундиради. Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси оррганларида бу борада самарали иш фаолияти ташкил қилинган. Қарздорликлар белгиланган муддатларда ундирилиб, тўламаган қарздорларга нисбатан чорадар кўрилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 10 август куни Бюронинг Карши шахар бўлими томонидан карздор М.Қ. хисобидан АТ Алоқабанк Қашқадарё филиали фойдасига ундирилиши белгиланган 30 млн кредит карздорлиги тўлик ундирилди.
Шунингдек, Бюронинг Яккабоғ туман бўлими томонидан қарздор Йўлчи МЧЖнинг АТБ Қишлоққурилишбанк Яккабоғ филиали фойдасига 127 млн 283 минг кредит қарздорлиги эвазига маъмурий биноси хатлаб олинди.
Шунингдек, жорий йилнинг 26 июн кунидаги Косон туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан “Истиқлол” хусусий савдо ишлаб чиқариш корхонасидан АТ Халқбанкнинг Муборак филиали фойдасига 1.048.300.000 ундириш белгиланган. Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмагач, корхонанинг гаров мулки ҳисобланган Косон туманида жойлашган савдо дўкони ва корхона биноси хатлаб олинди.
Кредит қарздорликлaрини ундириш ишлари давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар