
Сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Оҳангарон тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида автомобиль эҳтиёт қисмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Тадбир давомида, фуқаро К.С. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 149,2 миллион сўмлик 4984 дона автомобиль эҳтиёт қисмлари ҳамда қўшимча жиҳозлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар