22:30 / 15.08.2020
3 936

Гаровдаги ҳовли сотилди

Гаровдаги ҳовли сотилди
Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 11.11.2019 йилдаги 2-1004-1911/26643-сонли ижро варақасига асосан қарздор “NEW INVEST STAR” ва “EURO CARВ” МЧЖлардан солидар тартибда ундирувчи ТИФ “Миллий банк” Янгиобод филиали фойдасига 2 млрд. 191 млн. 031 минг сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни тарафлар ўртасида гаровга қўйилган қўшимча жавобгар Таджибаева Табассум Носировнага тегишли бўлган Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Бештут МФЙ, Чорбоғ қўрғони, “Чорбоғ гўзал боғи” БУШда жойлашган “дала ҳовли”га ҳамда қўшимча жавобгар “EURO CARВ” МЧЖга тегишли бўлган 11 дона микрокальцит ва гранула ишлаб чиқариш усукуналарига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 23.05.2020 йилда келиб тушган ва қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли қўшимча қарздорга тегишли бўлган гаровдаги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Бештут МФЙ, Чорбоғ қўрғони, “Чорбоғ гўзал боғи” БУШда жойлашган

“Дала ҳовли” давлат ижрочиси томонидан 04.06.2020 йилдаги далолатномага асосан хатланган ва банд солинган.
Қарздор томонидан ижро ҳужжати ижроси таьминланмаганлиги сабабли 10.06.2020 йилда гаров мулкни аукцион савдоларига чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ўтказилган аукцион савдоларида ижро ҳужжатидаги гаров мулки 10.08.2020 йилда 1 млрд. 721млн. 583 минг 171 сўмга сотилган ва пул маблағи ундирувчи ТИФ “Миллий банк”нинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
Қолган қарздорликни ундириш бўйича ҳозирда мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гаровдаги ҳовли сотилди