18:39 / 16.08.2020
2 718

«Мерседес Бенц Вито»га ортилган телевизорлар манзилга етиб бормади

«Мерседес Бенц Вито»га ортилган телевизорлар манзилга етиб бормади
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати сўнгги кунларда аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича маълумот берди.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси чегараолди ҳудудларда товарларнинг ноқонуний кириб келишига қарши тезкор тадбир ўтказди.

Тадбирда «Чимён-Марғилон» йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.Ж. бошқарувидаги «Мерседес Бенц Вито» русумли автомашина Марғилон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 67 миллион сўмлик жами 61 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда, «Водил-Қўқон» йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.К. бошқарувидаги «Мерседес Бенц Вито» русумли автомашина Фарғона тумани ҳудудида тўхтатилиб, автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 44 миллион сўмлик 64 дона чойшаблар борлиги аниқланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Мерседес Бенц Вито»га ортилган телевизорлар манзилга етиб бормади