19:53 / 17.08.2020
2 778

Коронавирус ўпкадан бошқа аъзоларни ҳам жароҳатлаши мумкин

Коронавирус ўпкадан бошқа аъзоларни ҳам жароҳатлаши мумкин
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева фуқаролардан келиб тушган муҳим саволларга жавоб берди. Хусусан, коронавирус ўпкадан ташқари бошқа аъзоларни ҳам жароҳатлаши тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

«Касаллик кечишидан келиб чиқиб, яъни енгил, ўрта, ўрта-оғир, оғир ва ўта-оғир даражаларда коронавирус инсон организмида нафақат ўпка ва нафас аъзоларини, балки ошқозон ичак тизими, юрак-қон томир тизими ва маълум даражада буйраклар ҳамда бош мияни жароҳатлаши мумкинлиги келтирилган. Шу билан бирга, эндокрин тизимида ҳам ўзгаришлар кузатилаётгани намоён бўлмоқда», деди Севара Убайдуллаева.

Тадбирда коронавирус билан касалланган киши билан алоқада бўлгач, нима қилиш кераклиги ҳақида ҳам маълумот берилди.
«Агар сиз касалланган одам билан алоқада бўлганингиздан шубҳалансангиз, энг аввало атрофдагилар ва оила аъзоларингиздан изоляцияланишингиз ва оилавий поликлиника шифокорига мурожаат қилишингиз керак. Шифокор телефон орқали сизга барча карантин қоидаларини тушунтиради. Карантин қоидаларига қатъий риоя қилишингиз жуда муҳим, чунки шахсий гигиена касалликни енгил даражада ўтишига ёрдам беради.

Тиббиёт ходими ҳар куни сизга қўнғироқ қилиб саломатлигингиздан хабардор бўлади ва бирор шамоллаш аломатлари пайдо бўлса уйингизга мобил бригадани жўнатади
», деди штаб аъзоси саволга жавобан.

Бундан ташқари, коронавирус билан касалланиб тузалган одамлар билан мулоқотда бўлиш хавфли эмаслиги айтилди.
«Коронавирус билан касалланган шахсларда вирусга қарши антитаначалар ишлаб чиқилади, унда Иммунноглобулин G ’нинг юқори кўрсаткичлари аниқланади, бундай даврда бу инсонлар бошқаларга хавфсиз бўладилар ва коронавирусни юқтирмайдилар.

Баъзи инсонлар касаллик енгил ва симптомларсиз кечишида ўзларини яхши ҳис қилишлари билан, алоҳидаланиш тартибига риоя қилмаяптилар ва кўчага чиқиб бошқалар билан мулоқот қилмоқдалар.

Бундай ҳолатларда организм хали тўлиқ антитаначаларни ишлаб чиқиб улгурмагани боис, касалланган беморлар билан мулоқот натижасида қўшимча равишда вирус организмга кириши касалликни узайиши, яъни чўзилишини келтириб чиқармоқда
», деди Убайдуллаева.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус ўпкадан бошқа аъзоларни ҳам жароҳатлаши мумкин

Жамият янгиликлари