Жорий йилнинг 10 август куни соат 00:46 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги Сағбон кўчасида 46 ёшли Шерзод Б. «Nexia» русумли автомобил бошқарувини йўқотиб иккита автмобилга урилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
«Nexia» катта тезликда келиб, Lacetti русумли автомобилга урилган. Бу вақтда Lacetti ҳайдовчиси, 31 ёшли Дилшодбек И. билан ЙҲХБ ходими суҳбат қилаётган бўлган, шунингдек йўл четида турган 29 ёшли Умиджон Ж.га тегишли «Matiz» русумли автомобил ҳам шикастланган.
ЙТҲ натижасида Lacetti автомобили ёнида турган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Ш.Ғуломназаров ҳамда Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага етказилган.
Ҳолат юзасидан тегишли меъёрий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўрилиши учун Олмазор тумани прокуратурасига юборилган.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди