Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 25.11.2019 йилги
4-1001-1917/9825-сонли ижро варақасига асосан қарздор "SHOH-POLAN M" МЧЖдан ундирувчи "NG LAB" МЧЖ фойдасига 240 млн.559минг.824,66 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 09.12.2019 йилда келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан “Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги 137566-сонли қарор қабул қилинган.
Қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.
МИБ-портал электрон дастури орқали сўровномалар юборилган ва олинган жавоб хатларига кўра, қарздорнинг номига кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилганлиги аниқланган.
Қарздорга тегишли бўлган 2012 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 01/825VEA бўлган “MALIBU” русумли, ва 2016 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 01/824VEA бўлган “LACETTI 2” русумли автотранспорт воситалари хатланиб тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, реализация қилинган.
Ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан ижроси тўлиқ таминланганлиги сабабли ижро иш юритуви тамомланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди"
Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди
Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди
Исроил ҳаво кучлари Ливанга 30 дан ортиқ ҳаво зарбалари берди
Лондон: 9 мингга яқин чечен Украинага қарши урушда қатнашмоқда
Қувайт Хотин-қизлар жамияти раиси ўринбосари: "Шавкат Мирзиёев БМТнинг 78-сессиясида Осиё хотин-қизлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиққан"