07:12 / 19.08.2020
1 335

Божхоначилар Аргентинада етиштирилган 200 миллион сўмлик лимонларни тўхтатиб қолишди

Божхоначилар Аргентинада етиштирилган 200 миллион сўмлик лимонларни тўхтатиб қолишди
Сифати кафолатланмаган цитрус меваларни юртимизга ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Наманган-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган фуқаро Ш.Д. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автотранспорти тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида 220 дона қутига жойланган умумий қиймати 200 миллион сўмлик Аргентинада етиштирилган 3500 килограмм лимон цитрус мевалари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давомида ушбу цитрус мевалар аслида фуқаро Ю.Ғ.га тегишли эканлиги ва унинг режаси бўйича олиб келинаётгани маълум бўлган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)