07:47 / 19.08.2020
2 877

“Toyota Tundra”ни ноқонуний олиб кириш режаси чиппакка чиқди

“Toyota Tundra”ни ноқонуний олиб кириш режаси чиппакка чиқди
Божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлашга бўлган уринишлар божхона органлари томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ҳамда Ташқи иқтисодий фаолиятда нотариф тартибга солишни назорат қилиш ва божхона экспертизаси гуруҳи ходимлари томонидан навбатдаги найранг фош этилди.

Вилоятда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хорижий давлатдан олиб келинган “Toyota Tundra Edition 1794” русумли автотранспорт воситаси ҳужжатларда енгил автомашина сифатида қайд этилган эди.
Бироқ ўрганилиш жараёнида маълум бўлдики, аслида мазкур автомашина “пикап” яъни юк ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаси эканлиги аниқланди.

Уддабуронларнинг қинғир режаси фош бўлди ва давлат фойдасига 258,3 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ундириб олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Toyota Tundra”ни ноқонуний олиб кириш режаси чиппакка чиқди