19:00 / 19.08.2020
1 671

МИБ фаолиятидан: 28 ойлик алимент тўловидан қочган оқолтинлик отага чора кўрилди

МИБ фаолиятидан: 28 ойлик алимент тўловидан қочган оқолтинлик отага чора кўрилди
Айрим оталар фарзандларининг моддий таъминотига эътибор бермасдан турли баҳоналар билан ўзларини олиб қочишмоқда. Карантин даврида кимдир қайсидир амаллари билан жамиятдаги муҳтож оилаларга ёрдам бераётган бўлса, Оқолтин туманида яшовчи Ж.Мўминов каби отанинг ўз мажбуриятини унутиб қўйганлигини қандай изоҳлаш мумкин.

Хусусан, Бюронинг Оқолтин туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг 11.04.2018 йилдаги СБ-92-2018-сонли суд буйруғига асосан қарздор Ж.Мўминовдан ундирувчи Ш.Хамроқулова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга бир неча бор расмий огоҳлантиришлар берилган.
Қарздор алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган ва уни топиш имконияти бўлмаганлиги сабабли белгиланган тартибда қидирув эълон қилинган эди.

Бўлимнинг тезкор қидирув ходимлари томонидан қарздор топилиб, бу мажбуриятдан қочиб бўлмаслиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган. Қарздор Ж.Мўминов тушунтириш ва профилактика тадбиридан тегишли хулоса чиқармасдан алимент пулларини тўлашни яна пайсалга солиб келди.

Давлат ижрочисининг алиментни ҳисоблаш тўғрисидаги қарори билан унинг қарздорлиги 17.08.2020 йил ҳолатига 13 млн. 136 минг сўмни ташкил этганлиги аниқланиб, Бюронинг Оқолтин туман бўлими давлат ижрочиси Г.Адилов томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-4-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва тўпланган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Оқолтин туман маъмурий судига юборилган.

Мазкур суднинг 18.08.2020 йилдаги қарорига асосан қарздор Ж.Мўминовга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Жамиятда икки фарзанднинг моддий таъминотдан узилишига масъулиятсиз отанинг бу қилмиши сабаб бўлди.

Ота бўлиш осон, оталик қилиш қийин!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ фаолиятидан: 28 ойлик алимент тўловидан қочган оқолтинлик отага чора кўрилди