19:06 / 20.08.2020
1 623

Хорижий корхона фойдасига 54,5 млн. сум қарздорлик ундирилди

Хорижий корхона фойдасига 54,5 млн. сум  қарздорлик ундирилди
МИБ Яккасарой туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 22.10.2018 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Усманов Тимур Рахмановичдан ундирувчи “Uz-Shindong Silicon” Ўзбекистон-Корея кўшма корхонаси фойдасига жами 54 млн. 510 минг сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро хужжати мавжуд. Мазкур ижро иши Қонуннинг тегишли моддасига асосан қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга суд қарори ижросини бажаришлик учун 15 кун иҳтиёрий муддат берилган.
Бироқ қарздор Усманов Тимур Рахманович томонидан суд қарори ижроси давлат ижрочиси томонидан берилган иҳтиёрий муддат ичида бажарилмаган.

Шунга кўра юқоридаги қарздорликни ундириш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва қарздорга тегишли бўлган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси 02.07.2020 йил куни ҳатланиб, тегишли баҳоловчи ташкилот томонидан 54.030.951 сўмга бахоланган ҳолда электрон аукцион савдоларига сотишлик учун чиқарилган.

Реализация жараёнида қарздорга тегишли “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси 56.732.498 сўмга сотилиб, ундирувчи “Uz-Shindong Silicon” Ўзбекистон-Корея кўшма корхонасининг ҳисоб рақамига ундирилиши лозим бўлган қарздорлик пул маблағлари ўтказиб берилди ҳамда ижро иши ижроси тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хорижий корхона фойдасига 54,5 млн. сум қарздорлик ундирилди