19:38 / 20.08.2020
4 700

Фуқаро Ҳуррам Б.нинг қўлга олинганлиги ҳақида тезкор хабар

Фуқаро Ҳуррам Б.нинг қўлга олинганлиги ҳақида тезкор хабар
Интернет тармоғида Қозоғистон Республикаси ҳудудида гўёки жиноят содир этганликда асоссиз айбланаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси 59 ёшли Бердиев Ҳуррам Хасановичнинг қўлга олинганлиги ҳақида хабарлар тарқамоқда.

Мазкур факт бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз. 2013 йилнинг охирида Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига фуқаро Э.Э. ва Ф.П.лардан келиб тушган аризада мазкур фуқаролар 2013 йилнинг август ойининг охирида уларга Чимкент шаҳрида (Қозоғистон Республикаси) катта маош тўланадиган иш таклиф қилган бир гуруҳ шахсларга нисбатан чора кўришни сўрадилар. Жабрланувчиларга қонуний ишга жойлашиш ваъда қилинган. Ўша йилнинг ўзида ўзларини “Мустақил мардикорлар ташкилоти” вакиллари сифатида таништирган шахслар Э.Э. ва Ф.П.ларни Чимкент шаҳрига олиб кетишган. Чимкентга етиб боргач, уларнинг паспортларини олиб қўйишган ва қурилишда ишлашга мажбур қилиб, ваъда қилинган маошни тўлашмаган.

2013 йилнинг 19 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан жабрланувчиларнинг аризаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135 моддаси (“Одам савдоси”) “б” банди 2 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Дастлабки тергов давомида мазкур жиноятни содир этганликда гумонланувчи шахслар аниқландилар. Улар сурхандарёлик 1961 йилда туғилган Бердиев Ҳуррам, Джуманиязов Н. Р. ва Тиллаев Ф. Х. бўлганлиги маълум бўлди. Джуманиязов Н. Р. ва Тиллаев Ф. Х. лар жиноий жавобгарликка тортилиб, маҳкум этилдилар. Бердиев Ҳуррам эса 2014 йилнинг январь ойида қидирувга эълон қилинди.

2020 йилнинг февраль ойида Бердиев Ҳуррамнинг турар жойи аниқланди ва Қозоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида қўлга олинди. 17 август куни, карантин чекловлари қисма бекор қилингач, Бердиев Ҳуррам қонуний чора кўрилиши учун Ўзбекистонга этап қилдирилди. Шунингдек маълум қиламизки, Бердиев Ҳуррам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135 моддаси “г” банди 3 қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда. Унга қарши бошқа ҳеч қандай айблов кўзда тутилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқаро Ҳуррам Б.нинг қўлга олинганлиги ҳақида тезкор хабар