17:33 / 24.08.2020
2 297

Чет элга чиқиш ниятида, қарздор фарзандлари учун олдиндан алимент пулларини тўлаб қўйди

Чет элга чиқиш ниятида, қарздор фарзандлари учун олдиндан алимент пулларини тўлаб қўйди
Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор Ф.Ғаниевдан, ундирувчи Д.Бакаева фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун½ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан биринчи навбатда қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 421-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқларига вақтинчалик чеклов қўйилган.

Шунингдек, қарздор Ф.Ғаниевнинг молиявий аҳволи ўрганилганда у “Global Cargo Logistics”да, тайинланган муайян ойлик маоши билан ишлашлиги аниқланган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор ижро хужжатини ижро этиш усули ва тартибини олдиндан тўлаш йўли билан ўзгартириш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Зангиота туманлараро судига ариза билан мурожаат қилиш истагини билдирган.

Қарздор отанинг аризаси ФИБ Зангиота туманлараро суди томонидан қаноатлантирилиб, суд буйруғининг ижро этиш усули ва тартиби олдиндан тўлаш йўли билан ўзгартирилган. Яъни, қарздор икки нафар вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун 2020 йил 01 августдан 2025 йил 01 августга қадар олдиндан тўланадиган алимент суммаси 32.404.041 сўм деб белгиланган.

Ф.Ғаниев томонидан мазкур сумма ундирувчига тўлаб берилгач,унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқишини вақтинча чеклашни бекор қилиш учун асос деб топилганлиги сабабли чеклов қарори бекор қилинган.
Ҳозирда, ушбу ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чет элга чиқиш ниятида, қарздор фарзандлари учун олдиндан алимент пулларини тўлаб қўйди